Нурота туманида 10 та Оилавий НМТТ очилиш маросими бўлиб ўтди

Нурота туманида 10 та Оилавий НМТТ очилиш маросими бўлиб ўтди






Нурота туманида Оилавий НМТТ очилиш маросими бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил   30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги 595-сонли қарорига асосан   тумандаги мактабгача таълим ташкилотларга қамраб олинмаган  болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ишларини ташкил этиб келинмоқда. Жорий йилнинг  4 сентябрь кунининг ўзида туманимизда жами 10 та оилавий  боғчаларимиз:

  • Ғ.Ғулом МФЙда – 2 та;
  • Нур-Фахр МФЙда- 2 та;
  • Мустакиллик МФЙда- 1 та;
  • А.Темур МФЙда- 2 та;
  • Истикбол МФЙда – 1та;
  • Тумор МФЙда- 1 та;
  • Темирковук МФЙда- 1та

уз фаолиятини бошлаётганлиги туманимиз болажонлари  уларнинг ота-оналари учун  катта тухфа десак булади. Туманда  Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар тарбияланувчилар учун алохида фаолият хонаси, дам олиш ва овқатланиш хоналари мавжуд бўлиб етарли шарт шароит яратилган.          Оилавий НМТТнинг очилиш маросими байрамона тарзда ташкил этилди. Болажонларнинг шўх-шодон қўшиқ рақслари билан бошланиб, тадбирга ташриф буюурган мехмонларнинг табрик сўзларига уланиб кетди.

Оилавий НМТТнинг очилиш очилиш маросимида туман ҳокими У.Х.Яхшимуродович, туман хокими ўринбосари Ш.Вафоев  туман мактабгача таълим бўлими мудири С.Раджабова ва бўлимнинг барча масъул ходимлари нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди ва ташкилотда яратилган шароитлар билан танишишди.


Boshqa yangiliklar

YOPISH