SOG'LOM OVQATLANTIRISH OYLIGI

SOG'LOM OVQATLANTIRISH OYLIGI

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2018 йил 13 декабрдаги 08-3227-сонли топшириғида белгиланган вазифалар,мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишини, эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини оширилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг 2019 йил 27 февралдаги  2-сонли ва 36-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг март ойи мактабгача таълим тизимида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш” ойлиги деб эълон қилинди.Шу муносабат билан Нурота туман мактабгача таълим бўлимида Ўқув семинари ташкил этилди. Семинарга Нурота туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги тасарруфидаги барча мактабгача таълим муассасалари ошпазлари, ҳамширалари ва омборчилари учун белгиланган мавзулар бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтди. СеминардаНурота туман мактабгача таълим бўлим мудири С.Раджабова ДСЭНМ бош ҳакими Ш.Хўжамовлар иштирок этишди. Семинарни бўлимнинг Озиқ-овқатлар тарқатиш бўйича мутахасис ҳисобчи Р.Жумаев бошқариб борди. Семинарда ошпаз, ҳамшира ва омбор мудирлари ўзларига керакли бўлган маълумотларга, ўқув қўлланмаларга эга бўлишди.

Boshqa yangiliklar

YOPISH