MUTASADDI RAHBARLAR TASHRIFI

MUTASADDI RAHBARLAR TASHRIFI

Жорий йилнинг 27 март куни Нурота туман мактабгачатаълим бўлими тасарруфидаги  Тошпўлатова Фазила Жўрақуловна раҳбарлик қилаётган 1-сон “Қалдирғоч” мактабгача таълим муассасасига бир гуруҳ мутасадди раҳбарлар, жумладан: Ўзбекистон Республикаси таълим, фан, маъданият ва спорт бўйича давлат маслаҳатчиси Абдувоҳид Абдужаббор Абдусамадович, Навоий вилоят ҳоким ўринбосари Фахриддин Солиев, Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Ғаффоров, Навоий вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев,Навоий вилоят халқ таълими бошқарма бошлиғи Нурбек Улуғбердиев, Нурота туман мактабгача таълим бўлим мудири  С.Раджабова, Нурота туман ҳокимлиги ва Молия бўлими масъуллари ташриф буюришди. Меҳмонлар муассасанинг умумий ҳолати, ободонлаштириш ишлари, тарбияланувчиларнинг соғлом овқатлантириш аҳволи билан қизиқишди ва педагог ходимлар билан ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан савол жавоблар ўтказишди.

               Мактабгача таълим муассасаси 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда муассасада 210 нафар тарбияланувчилар тарбияланиб келинмоқда, гуруҳлар сони 8 тани ташкил қилади. Қисқа муддатли гуруҳлар ҳам ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Boshqa yangiliklar

YOPISH