"Ласточка" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

"Ласточка" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

Навоий вилояти Нурота туманида давлат-хусусий шериклик асосида          "Ласточка" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди


Оммавий ахборот воситалари учун

 Жорий йилнинг 31 август  куни Нурота туманида давлат-хусусий шериклик асосида барча қулайликларга эга “Ласточка” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Ташкилотда 150 нафар болаларни тарбиялаш режалаштирилган бўлиб, шундан 37 нафарини ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари  ташкил этади.

Муассасанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи У.Тиллаев, туман ҳокими У.Халилов,  нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этди ҳамда муассасада яратилган шароитлар билан танишишди.


Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида тадбиркор С.Тошев томонидан 2018 йилнинг август ойида банкдан 2655 млрд. сўм имтёзли кредит маблағлари олиниб, ўзига тегишли бинода  қурилиш ишлари бошланган эди.

Бугунги кунда қуриб битказилган “Камола болалар боғчаси” номли                      давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча қулайликларга эга.

Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, ўйин атракционлари, сузиш ҳавзаси, жонли бурчак барчаси болажонлар хизматида. 

Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилмоқда. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва расм, бадиий гимнастика, сузиш, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар машғулот ўтмоқда.

Бир сўз билан айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун муассасада барча имкониятлар яратилган.


Boshqa yangiliklar

YOPISH