Анъанавий август кенгаши

Анъанавий август кенгаши













Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил  1 августдаги “Анъанавий август кенгашларини ўтказиш тўғрисида”ги 134-сонли   буйруғи, вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг 2019 йил  19 августдаги 134-сонли буйруғига  асосан Нурота туман Мактабгача таълим бўлимининг 2019 йил 21 августдаги 93-сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Мазкур буйруққа асосан  август кенгашларини ташкил қилиб ўтказиш бўйича ташкилий қўмита аъзолари, чора тадбирлари  режаси  ишлаб чиқилди. Мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, психологлари, методист-тарбиячилар, тил ўқитувчилари, хўжалик мудирлари, ҳамширалар учун алоҳида шўъбалар ташкил этилиши режалаштирилиб,  режага асосан мактабгача таълим  соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган   педагоглардан ҳар бир шўъбага тренерлар тайинланди. Бу тренерлар мактабгача таълим соҳасига оид фармон, қарорлар, буйруқлар,  янгиликлардан педагогларни билим бериш мақсадида  тайёргарлик ишлари олиб борилди. 

Жорий йилнинг 29  август куни тумандаги ижтимоий иқтисодиёт касб ҳунар коллежи биносида  “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида ўтказилган анъанавий август анжумани шўъба йиғилишлари ва ялпи йиғилиши ташкил қилиниб ўтказилди. Бинонинг кириш қисмида  Нурота туман  мактабгача таълим бўлимига қарашли МТТлар томонидан Ўзбекистон    Республикаси Президенти   Ш.М.Мирзиеёв раҳбарлигида  2019 йилнинг 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни  самарали    ташкил этишда маданият, санъат,   спорт, ахборот технологиялари ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги  видеоселектор   мажлисининг 12-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш  мақсадида 5 та муҳим ташаббус юзасидан МТТларда ташкил қилинган ишлар юзасидан тайёрланган кўргазмалар намойиши ташкил қилинди.

 Ялпи йиғилишда туман ҳокими ўринбосари Ш.Вафоев, туман хоким ўринбосари хотин қизлар қўмитаси раиси Ш.Ҳамидова,  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  туман кенгаши раиси Қ.Раҳмонов, мактабгача таълим бўлими ходимлари ва барча мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, педагоглари иштирок этишди.




Boshqa yangiliklar

YOPISH