Нодавлат оилавий МТТ очилди

Нодавлат оилавий МТТ очилди




Нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти очилиш  маросими


        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил   30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги 595-сонли қарорига асосан   тумандаги мактабгача таълим ташкилотларга қамраб олинмаган  болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ишларини ташкил этиб келинмоқда. Жорий йилнинг  4 октябрь куни Нурота туманидаги “Эшон Судур” МФЙ да якка тартибдаги тадбиркор Мажидова Зебинисо томонидан    туманда  Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар тарбияланувчилар учун алохида фаолият хонаси, дам олиш ва овқатланиш хоналари мавжуд бўлиб етарли шарт шароит яратилган.

Оилавий НМТТнинг очилиш маросими байрамона тарзда ташкил этилди. Болажонларнинг шўх-шодон қўшиқ рақслари билан бошланиб, тадбирга ташриф буюурган мехмонларнинг табрик сўзларига уланиб кетди.

Оилавий НМТТ нинг очилиш тадбирида туман хокими ўринбосари Ш.Вафоев  туман мактабгача таълим бўлими мудири С.Раджабова ва бўлимнинг барча масъул

ходимлари “Эшон Судур”МФЙ раиси ва фаоллари , шунингдек ота-оналар иштирок этишди.


Boshqa yangiliklar

YOPISH