Нуротада Гимнастрада фестивали

Нуротада Гимнастрада фестивали

















Нуротада Гимнастрада фестивали 

Ўзбекистон Республикаси Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган яъни ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган иккинчи ташаббус, ушбу спорт турини мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида кенг тарғиб этиш ва оммавийлигини ошириш, соғлом оилани шакллантиришга йўналтириш, болалар хотин-қизлар ва оилавий спорт турларини ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, мусобақа иштирокчиларига Ватанни севиш, уни эъзозлаш ва у билан ғурурланиш каби ҳиссиётларни сингдириш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Гимнастрада федерацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан тасдиқланган низом асосида “Сиз билан биргаликда улғаямиз ва ривожланамиз!” шиори остида Нурота туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилот тарбияланувчилари ўртасида Гимнастрада фестивали ўтказилди.

Фестивалда ўтказиш юзасидан умумий раҳбарлик Нурота туман Мактабгача таълим бўлими, туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан амалга оширилди. Мусобақа бош ҳаками  – Ўзбекистон гимнастика федерацияси Нурота туман бўлими ижрочи директори  Дилдора Адизова, котиб – Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби гимнастрада тўгарак раҳбари Нилуфар Адизовалар бўлди.

Нурота туманида гимнастрада бўйича мазкур спорт мусобақаси туман босқичи мактабгача таълим ташкилот тарбияланувчилари ўртасида 2019 йил 8 октябрь куни соат 9:00 да Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт залида мактабгача таълим ташкилот тарбияланувчиларидан ташкил топган 12 нафар қизалоқлардан таркиб топган 8 та жамоа, жами 96 нафар тарбияланувчилар иштирокида ўтказилди.

Гимнастрада фестивалида 1-сон “Қалдирғоч” мактабгача таълим ташкилотининг “Жажжи малика” жамоаси биринчиликни қўлга киритиб, 1-даражали диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

11-сон “Юлдуз” мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари фахрли 2-ўринни эгаллашиб, 2-даражали диплом билан тақдирланишди.

Фахрли 3-ўрин 11-сон “Камалак” ва 7-сон “Бинафша” мактабгача таълим ташкилот тарбияланувчилари қўлга киритиб, 3-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди

Boshqa yangiliklar

YOPISH