Шарқ хотин-қизларининг  комил инсон  тарбиясидаги ўзига хос  услублари

Шарқ хотин-қизларининг комил инсон тарбиясидаги ўзига хос услублари







Нурота туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида  2019 йил 10 октябрь  куни “Шарқ хотин қизларининг  комил инсон  тарбиясидаги ўзига хос  услублари”    мавзусида Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Идиева Феруза Шавқиддиновна ҳамда Нурота  туман ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси  Ҳамидова   Шаҳло  Раупова   билан давра сухбати ўтказилди.

          Давра суҳбатини очилиш маросимида тумандаги 1- сон “Қалдирғоч”,   7-сон “Бинафша” мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан   бадиий  чиқишлар   намойиш этилди.

“Шарқ хотин-қизларининг  комил инсон   тарбиясидаги ўзига хос   услублари”  мавзусида ўтказилган давра суҳбатини туман  Мактабгача таълим  бўлими мудири кириш сўзи билан  очиб, кун тартибидаги  масалалар билан таништириб ўтди.

Давра сухбатида  Нурота  тумани  Мактабгача таълим бўлими  хотин-қизлари,  Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари хамда тизимда фаолият юритаётган  хотин-қизлар қатнашдилар.

“Шарқ хотин-қизларининг  комил инсон   тарбиясидаги ўзига хос   услублари”  мавзусида ўтказилган давра суҳбатини туман  Мактабгача таълим  бўлими мудири кириш сўзи билан  очиб, кун тартибидаги  масалалар билан таништириб ўтди.

Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Идиева Феруза Шавқиддиновна  ўз нутқида  фарзанд тарбиясида ота-онанинг маъсулияти, хотин-қизлар орасида кийиниш маданияти ҳамда нутқ маданияти, сўзлашув одоби тўғрисида,  тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларни тизимга оид ишлаб чиқилган одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишга ҳамда бола тарбиясида ота-оналар билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйишга ва бу борада ҳар бир ходим муомала маданиятига риоя килишга даъват этди.Ушбу масалалар бўйича Нурота  туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси   Ҳамидова Шаҳло Рауповна  ҳам ўз фикрларини билдириб, мактабгача таълим тизимида коррупция ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтдилар.

        Хотин-қизлар ўртасида коррупцион жиноятларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларнинг жамият тараққиётида тутган ўрни ва уни келтириб чиқарадиган мудҳиш оқибатларидан огоҳ бўлишга чақирдилар.       

Давра суҳбатида   иштирок этган мактабгача таълим   ташкилоти мудиралари, педагоглари ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.


Boshqa yangiliklar

YOPISH