Нурота туманида Сайёр қабул

Нурота туманида Сайёр қабул









Нурота туманида Сайёр қабул

Вилоят ҳокимлигининг 2019 йил июль ойидаги 06-01/819 сонли жадвалига асосан вилоят Мактабгача таълим бошқарма бошлиғининг иккинчи ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини ҳудудларда қабул қилиш юзасидан шахсий,сайёр ва оммавий қабулларни ўтказиш режасига асосан 2019 йил 19 октябрь куни нурота туманида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда Нурота туман Мактабгача таълим бўлим мудири С.Раджабова, бўлим Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мутахассиси Г.Яндашева, шўъба мудири Ж.Бобоқандов, бўлим услубчиси Солиева С, бўлим кадрлар бўйича мутахассиси М.Файзиева ва барча бўлим ходимлари шунингдек   тумандаги барча Мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари иштирок этишди. Сайёр қабулда фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар тушди. Мурожаатлар фарзандини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, мактабгача таълим ташкилотларига ишга киришда амалий ёрдам сўраб,оилавий мактабгача таълим ташкилотларига жихозланишда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилишди. Ушбу мурожаатларга Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи У.Тиллаев тўлиқ тушунтириш ишларини олиб бордилар. Ушбу тушунитириш ишларидан барча фуқаролар қониқарли жавоб олишди.    

Boshqa yangiliklar

YOPISH