Мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва ривожлантиришда компетентли ёндашув.

Мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва ривожлантиришда компетентли ёндашув.



Нурота туман Мактабгача таълим бўлимининг  2019-2020 ўқув йили учун тузилган йиллик иш режасига асосан  тумандаги 13-сон “Чевар” таянч мактабгача таълим ташкилотида  2019 йил  28 ноябрь куни  “Мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва ривожлантиришда компетентли ёндашув” мавзусида   туман семинари бўлиб ўтди. Туман семинарига туман мактабгача таълим бўлими шўъба мудири Д.Ҳасанова,  барча мактабгача таълим ташкилотлари  педагог тарбиячилари иштирок этишди.

Мактабгачяа таълим ташкилотлари педагоглари  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 июндаги “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ҳамда  “Илк қадам”  давлат  ўқув дастурлари асосида мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва ривожлантиришда  болаларни    мактаб таълимига  таёрлашда   замонавий ёндашув усулларидан фойдаланган ҳолда таълим тарбия жараёнини ташкил этиш   йўлларини ўзларини машғулот жараёнларида   семинар иштирокчиларига   кўрсатиб  беришди. Семинарда мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари Файзиева Гулсара, Нурназарова Иқбол, Шарофиддинова Зарина, Ҳикматова Нигора, Эшонқулова Нилуфар,Нурназарова Нодиралар томонидан очиқ машғулотлар ташкил қилиниб ўтказилди.Семинарда инглиз, рус тили ўқитувчилари томонида, болаларга   тил ўргатишда замонавий методлардан фойдаланиш бўйича машғулотларда  кўрсатиб берилди.



Boshqa yangiliklar

YOPISH