Чекка қишлоқда замонавий  мобиль  боғча

Чекка қишлоқда замонавий мобиль боғча









Чекка қишлоқда замонавий  мобиль  боғча

Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш, аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, шунингдек, мактабгача  таълим ва тарбиянинг янги инновацион муқобил шаклларини жорий этиш  ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 18 сентябрдаги “Мобиль  гуруҳлар базасида  мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов  лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги 786-сонли карорига  асосан Навоий вилоятининг Нурота тумани Жарма, Хайробод, Янгибино қишлоқларидаги мактабгача   ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш мақсадида   1- сон “Қалдирғоч” МТТ қошида  “Ақлвой” мобиль гуруҳи ташкил этилди. Ушбу гуруҳга тумандаги “Жарма” МФЙга қарашли Жарма қишлоғида 32 нафар, Хайробод қишлоғида 32 нафар ҳамда “Янгиҳаёт” МФЙ га қарашли Янгибино қишлоғидан 32 нафар  жами 96 нафар болалар қамраб олинади. Ушбу турдаги мобиль гуруҳлар Республикада 12 та ҳудудда очилаётган бўлса, улардан бири Навоий вилоятидаги бизнинг Нурота туманида очилаётганлиги ҳам фарзандларимиз учун яратилган яна бир имконият ҳисобланади. 

 Жорий йилнинг  5 декабрь куни  мазкур мобиль гуруҳларнинг очилиш маросими  бўлиб ўтди. Мобиль гуруҳларни очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев,вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаев, бошқарма бошлиғи ўринбосари  Ф.Ийдиева, туман ҳокими  У.Халилов ва тумандаги барча  ташкилот раҳбарлари сектор раҳбарлари ҳамда туман мактабгача таълим бўлими мутасадди ходимлари, ота-оналар 3-7 ёшли болалар қатнашдилар. Очилишда барча қатнашувчилар “АҚЛВОЙ” деб номланган мобиль автобус  билан танишиб, ҳурсанд бўлишиб, муҳтарам Президентимизга алоҳида Мактабгача таълим вазирлигига шунингдек, барча ташкилотчиларига вилоят ҳокимлиги, мактабгача таълим бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига қишлоқ аҳли  номидан ўз  миннатдорчиликларини  изҳор этишди.


Boshqa yangiliklar

YOPISH