"Каттасой" МФЙда  17-сон ДМТТ  очилиш маросими бўлиб ўтди.

"Каттасой" МФЙда 17-сон ДМТТ очилиш маросими бўлиб ўтди.





"Каттасой" МФЙда   Давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туманимиздаги ушбу “6-сон Пахтаой” номли Давлат мактабгача таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури   тўғрисида”ги ПҚ-3822-сонли қарорига   асосан  ушбу МТТ 3 миллиард 375 миллион сўм   давлат маблағлари ҳисобидан Азизбек келажак сари МЧЖ раҳбари Шаҳло опа Мерганова томонидан намунавий янги тартибдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси   қурилиб, фойдаланишга   топширилди. Худди шунингдек  Каттасой МФЙда 17 МТТ Инвестиция давлат дастури асосида 75 ўринга мўлжалланган "сухроб-Мизроб-Тилло" хусусий корхонаси Худойбердиев Самад томонидан 2 млрд 25 миллион сўм эвазига қуриб фойдаланишга топширилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Шуҳрат Вафоев, МТБ мудири С.Раджабова, Ғафур Ғулом МФЙда истиқомат қилувчи фахрий устозлар ва меҳмонлар иштирок этиб, йиғилганларни табриклашди. Очилиш маросимида болажонлар иштирокида куйланган куй ва қўшиқлар йиғилган кўнглига хушнудлик бағишлаб, фахр ҳиссини уйғотди.


Boshqa yangiliklar

YOPISH