Коронавирусдан сақланиш усуллари!

Коронавирусдан сақланиш усуллари!



Коронавирус бошқа вирусларга қараганда жуда тез тарқалиш хусусиятига эга. АҚШ олимларининг тадқиқотларига кўра вирус ҳар бир ҳудудда ўзига хос ҳолатда тарқалади. Вирусни бошқариш бизни қўлимизда эмас, лекин уни боқиш ёки оч қолдириб ўлдириш бизнинг қўлимизда. Қўйида мен интернетда энг муҳим деб ўйлаган тадқиқотларни ўрганиб ёзган тавсияларим. Олдиндан айтаман, мен шифокор ёки фармацевт эмасман, лекин ушбу тавсиялар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган, мен уни ўзбек тилига таржима қилиб сизга ҳавола этмоқдаман. 

Иммунитет қирол! Вирус билан курашишда энг аввало иммунитетни кўтариб олиш керак, иммунитет қанчалик кучли бўлса, вирусни юқтириб олиш эҳтимоли шунчалик паст. Шунинг учун вирус дастлаб катта ёшдагиларга таъсир қилмоқда, чунки уларнинг иммун тизими унчалик ҳам яхши ишламайди. 

Хўш, иммунитетни кўтариш учун нима қилиш керак? 

а. Шакардан воз кечинг. 70 йиллар бошида Оксфорд академиклари томонидан ўтказилган тадқиқотда шакар иммун тизимини вақтинчалик кома ҳолатига келтиришини аниқлашган. Агар кунига бир неча марта шакар истеъмол қилсангиз, иммун тизимингиз деярли ишламайди ёки умуман ўлиб бўлган. Бундан ташқари вируслар шакарни жуда яхши кўришади, шакар истеъмоли орқали сиз вирусни боқасиз. 

б. Турли витаминли маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Инглизларда яхши бир гап бор: сен нима есанг ўшасан. Ҳа, ошқозонни фақат соғлом овқат билан тўлдириш керак, ёғли овқатлар вирусни боқади. 

в. Тез-тез сув ичинг. Сув танангизда вирусни яшашига йўл қўймайди. Агар унга лимон ва лайм аралаштириб кун давомида ичиб юрсангиз, яна ҳам яхши, вирус танангизга кирган бўлса ҳам жуда тез чиқиб кетади. 

г. Кўп ўтирманг. Вирус дам олишни жуда яхши кўради, тинч ҳолатда, кун бўйи ўтириб ишлаш оқибатида вирусни юқтириб олиш эҳтимоли бир неча баробар ошади. Гарвард университети олимлари вирусдан тезроқ қутулиш учун кўпроқ машқ қилиш ва юриш кераклигини таъкидлашмоқда. 

д. Уйқу. Кўпчилик кам ухлаши оқибатида ҳам иммун тизимини ишдан чиқариб қўяди ва вирусни юқтириб олиш имкониятини оширади. Вақтида ва етарлича ухлаш танада вирусга қарши иммун қурол яратади. 

е. Ваҳимани камайтиринг. Карлос Тиггснинг сўзларига кўра хавотир вирусни янада жонлантиради. Сиз унга ўзгача мотивация берасиз. Мен ҳам охирги пайт бу мавзу ҳақида кўп ёзмоқдаман, лекин бу ваҳимадан эмас, балки ўзимизни эҳтиёт қилишимиз кераклигини огоҳлантириш учун ёзмоқдаман. Қўшни Қозоғистонга келган вирус, эртага бизга келмайди деб ким кафолат беради, ота-онамизни, яқинларимизни, ўзимизни бу вирусдан сақлаш учун вирус ҳақида кўпроқ билиб, унга қарши курашиш чораларини оширишимиз керак. Ҳозирча вирусдан фақатгина Сингапур энг кам талафот билан чиқди. 

Ана ҳозиргина Қозоғистон президенти коронавирус Қозоғистонга кириб келганлигини расман эълон қилди, вазият назорат остидалигини ва ваҳима кўтармасликни сўради. 

ж. Шахсий гигиенага алоҳида эътибор беринг. Ҳар соатда қўлингизни совунлаб ювинг, зеро бу ҳозирча вирусга қарши энг самарали восита бўлиб қолмоқда. Ўзингизни асранг, лекин яна ўша онамнинг гапларини қайтараман: Қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади. Ўзингизни ва яқинларингизни максимал даража асранг. 

Ушбу постни имкон борича барча яқинларингизга жўнатинг, зеро маьлумотга эгасан, демак қуроллангансан деган гап ҳам борку. 

Boshqa yangiliklar

YOPISH