Сени енгамиз, коронавирус!

Сени енгамиз, коронавирус!



Бугунги кунда дунёнинг 160 дан зиёд давлатларида тарқалган коранавирус муаммоси бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётганлигидан  барчангиз хабардорсиз.
Афсуски ҳозирги вақтда ушбу касалликка чалинган беморларни мамлакатимизда ҳам  аниқланганлиги барчамизни огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этиб, бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этган ҳолда хавфли пандемияни тарқалиб кетишини олдини-олишга жиддий эътибор қаратишимиз  лозимлигини тақозо этади.
Бугунги кунда Нурота туманида коранавирус касаллигини тарқалишини олдини-олиш мақсадида малакали мутахассислар ва соҳага дахлдор бўлган мутасадди идоралар вакилларидан иборат штаб фаолияти йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, мазкур касалликни четданкириб келишини олдини-олиш мақсадида чет элдан туманимизга қайтибкелаётган фуқаролар карантинга олинмоқда. 
Айни вақтга қадар туманда 24 нафар хорижий давлатлардан қайтиб келган фуқароларимиз тиббий кузатувга олинган бўлиб, улардан 7 нафари 14 кунлик карантин муддатини ўтаб касаллик аломатлари аниқланмаганлиги сабабли назоратдан чиқарилди.

Худди шунингдек, ҳозирги вақтда 17 нафар  фуқароларимиз билан  тиббий назорат ишлари давом эттирилмоқда. 
Туман соғлиқни сақлаш бўлими, Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан коронавирус касаллиги ҳақида аҳоли ўртасида тарғивот -ташвиқот ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. 
 Туман юқумли касалликлар бўлимида заҳира ўрин изоляторлари ташкил этилиб, туман тиббиёт бирлашмаси ва Санитария эпидемиологик осойишталик маркази билан биргаликда коронавирус касаллиги профилактикаси ва касаллик аникланганда зарур бўладиган жихоз ва тиббий анжом ускуналар ҳамда дори дармонлархарид килиниб, керакли миқдордаги заҳиралари яратилган.
Бундан ташқари, касаллик таркалишини олдини-олиш учун барча муассасаларда гипохлоридишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.
Касаллик билан мулоқатда бўладиган мутахассислар учун барча хафсизлик чоралари кўрилган бўлиб, мутахассис шифокорлар ниқоблар ва махсус шахсий химоя воситалари билан таъминланди.
Худди шунингдек, туманда мавжуд барча дорихона шаҳобчаларига ҳимоя ниқоблари, антицептик воситаларини узлуксиз равишда етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирги вазиятда барча тумандошларимиздан мавжуд хатарларга тўғри ёндошган ҳолда барчамиз ҳушёрликка эътибор қаратиб шахсий гигиена қоидаларига қатъий рияо қилишимиз талаб этилади.

Бундан ташқари, Хорижий давлатлардан туманимизга қайтиб келаётган фуқароларимиздан соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида 
14 кунлик тиббий кузатувда бўлишга алоҳида эътибор қаратишларини, касаллик аломатлари сезилганда эса зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилишлари лозимлигини сўраймиз.
Азиз тумандошлар,
Ўз вақтида қанчадан-қанча синовлар ва оғир кунларни бошидан кечирган халқимиз вазиятга тўғри баҳо бериб, қанчалик қийин бўлмасин ушбу синовларни ҳам мардонавор енгиб ўтишига ишонамиз.
Бугунги кунда тегишли масъуллар томонидан асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нарх-навосини асосиз равишда ошиб кетишини олдини-олиш борасида тизимли назорат ўрнатилган бўлиб, ўз навбатида тадбиркорларимиз томонидан ҳам ушбу ҳатти ҳаракатларни тўғри баҳолаган ҳолда аҳоли учун етарли миқдордаги истемол товарларини етказиб бериш чоралари кўрилаяпти.
Ҳурматли тумандошлар,
Узоқ ва кўҳна тарихий аҳамиятга эга бўлган 
Нурота тумани аҳолиси  саросимага тушмасдан атрофдагиларга ҳам хотиржамлик кайфиятини улашиб, сабр тоқат билан  бундай касалликларга  қарши курашишга қодир эканлигига ишонамиз.
 Шундан экан ҳар биримиз, шахсий масъулиятимизни оширган ҳолда тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда ўзимиз ва яқин инсонларимизни асрашга масъуллигимизни унутмаслигимиз даркор.
Барча тумандошларимизга тинчлик тотувлик, сабр тоқат ва оғир синовлар даврида мустаҳкам ирода тилаб қоламан.

Boshqa yangiliklar

YOPISH