МТТ ларда "Масофавий таълим"

МТТ ларда "Масофавий таълим"






Мактабгача   ёшдаги болаларни  уйда масофавий  ўқитиш усуллари.
Нурота туман Мактабгача таълим  бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари  тарбияланувчиларга “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида таълим тарбия бериш мақсадида  масофада туриб           ( онлайн) тарзда машғулотларни ташкил этиб  ўтказиб келишмоқда. Март ойи  “Гўзал баҳор” , март ойининг тўртинчи ҳафтаси “Ҳашаротлар” мавзусида тарбияланувчиларнинг ота-оналарига  мавзу юзасидан  фарзандларига ўқиб беришлари учун эртаклар, шеърлар, видеороликлар, чизиш ва қирқиб ёпиштириш  учун расмлар ва  аппликатциялар асосида   топшириқлар берилди.  Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари томонидан ота-оналарнинг фарзандлари билан олиб боришаётган иш жараёнлари масофада (онлайн) тарзда кузатилиб керакли кўрсатма ва тавсиялар бериб борилмоқда.

Boshqa yangiliklar

YOPISH